UZ

Сўнгги янгиликлар

15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  19 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  8 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 13:05Португалиянинг ЖЧда Осиё жамоаларига қарши статистикаси қандай?  11 12:23"Манчестер Сити" етакчиси "Реал"га қарши ўйнамаслиги мумкин  2 12:15TVCOM'да бугунги ўйинлар: “Ман Сити”, “Барса” ва бошқалар  1 11:55Йозеф Блаттер: "Саудия Арабистони дунё футболини бошқармоқда"  6 11:35Арне Слот "Ливерпуль"нинг асосий мақсадини айтди  0 11:15Суперлига-2025. Ким пенальтилардан кўп жабр кўрди?  4 10:50Колумбия бош мураббийи: "Мундиалга футболчилар энг яхши ҳолатда келиши учун тайёргарлик кўрамиз"   8 10:21Португалия бош мураббийи: "Ўзбекистонга нисбатан ҳурматимиз юқори"  20 09:50Флик: “Ламин Ямал ҳозир ҳайратланарли даражада ўсиш кўрсатяпти”  0 09:25Шевченко: “Энг муҳими — плей-оффдан ўтиб, ЖЧ–2026 йўлланмасига эга чиқиш”  4

Марат Бикмаев: "Голларимни отамга бағишлайман" Янгиликлар

Марат Бикмаев: "Голларимни отамга бағишлайман"

Бугун АГМК дарвозасига иккита гол урган Марат Бикмаев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Марат, ғалаба билан табриклаймиз. Ўйинни захирадан бошлаш сизнинг кайфиятингизга таъсир қилмадими? Майдонга тушишингиздан олдин мураббийлар сизга нима деди?

- Нега таъсир қиларкан? Ўйинни асосийда бошлайманми ёки захирада фарқи йўқ, кайфият юқори нуқтада бўлади. Мураббийлар штаби менга алоҳида вазифалар юклади. Биз ҳужумдаги фаолликни ошириб, босим қилишимиз керак эди. Умуман олганда, натижадан мамнунман. Қийин бўлди, бироқ жамоа ўйиннинг боришини ўзгартира олди. Ўйинни фойдамизга якунлашга қаттиқ уриндик ва бунга эришдик.

- Совуқ қорли ҳаво ўйиннинг боришига таъсир қилдими?

- Албатта! Бундай совуқда қанча югурсангиз ҳам оёқ музлаб қолади ва чиройли ўйин кўрсатиш қийин бўлади. "Локо"да ҳам АГМКда ҳам шундай бўлди. Бироқ об-ҳаводан нолиб бўлмайди. Қорда ўйнаш қийинми? Қийин! Бироқ профессионал футболчилар барчасини тўғри қабул қилиши керак.

- Ўйинга отангиз келгани қўшимча мотивация бердими?

- Отам кичкиналигимдан ҳар бир қадамимни кузатиб боради. У мени қўллаб-қувватлаган барчадан устун. Отам мен билан нафақат уй ўйинларида, балки бошқа шаҳарларига ҳам боради. Ундан барчасига миннатдорман. Бугунги голларимни унга бағишлайман.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика