Мақсудбек Нормаҳматов: “Бу ғалаба мусобақа жадвалидаги ўрнимизга ҳам боғлиқ”

Narzulla Saydullayev
12 ноя 2016
Кеча Ўзбекистон Биринчилиги иккинчи давра қолдирилган 23-тур учрашувлари бўлиб ўтди.
Тур доирасидаги “Хотира-79”-“Зомин” (1:2) учрашувидан сўнг, меҳмонлар ярим ҳимоячисидан ўйин ҳақида фикри билан қизиқдик.

-   “Бу учрашув бизнинг меҳмондаги қийин учрашувларидан бири бўлди. Олдинги ўйинларда бу учрашувнинг фарқи шундаги, меҳмонда биз асосан қарши ҳужумда ўйнар эдик, аммо бу учрашувда бир текис ўйин намойиш қилиб ғалаба қозондик. Ғалаба қозонишимиз биз учун муҳим эди. Бу ғалаба мусобақа жадвалидаги ўрнимизга ҳам боғлиқ. Бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга раҳмат айтмоқчиман ”, - деди ярим ҳимоячи.


Акмал Рахматуллаев суҳбатлашди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia