Мақсадбек Ибрагимов: "Ўз майдонимиздаги мавсумнинг сўнгги учрашуви осон бўлмади"

Narzulla Saydullayev
14 ноя 2018
Про-Лига 35-туридан ўрин олган "Ёзёвон-Лочинлари" - "Локомотив-БФК" учрашувидан сўнг мезбонлар футболчиси Мақсадбек Ибрагимов “Championat.asia" сайтига интервью берди.

Бугунги ўйин биз учун оғир кечди. Гарчи биринчи бўлимда рақиблар дарвозасига иккита гол киритган бўлсакда, лекин осон бўлмади. Мавсумнинг ўз майдонимиздаги сўнги учрашувини мухлисларимиз олдига мағлубият билан тугатиш жуда аламли бўларди. Шу боис бутун учрашув давомида бизда қўшимча босим бор эди, шукрки ғалаба қозондик. Навбатдаги турда сафарда "Хотира-79" жамоасига қарши учрашувда ҳам ғалаба қозонишга астойдил ҳаракат қиламиз. Бугун гол уриб, жамоамиз ғалабасига ўз ҳиссамни қўшганимдан хурсандман - дейди Мақсадбек Ибрагимов.

Бекзод Толибов ёзиб олди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia