Мақсадбек Ибрагимов: "Ютқазишга ҳаққимиз йўқ эди"

Narzulla Saydullayev
25 май 2018
ПРО-Лига 11-туридан ўрин олган “Ёзёвон” - “Ғиждувон” (3:1) учрашувидан сўнг ярим ҳимоячиси Мақсадбек Ибрагимов ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

- Мақсадбек, бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз қандай?
- Бугун ютқазишга ҳаққимиз йўқ эди. Мухлисларимиз кўз олдида жамоамиз бугун албатта ғалаба қозониши шарт эди. Учрашувга тайёргарлик жараёнида клубимиз бош мураббийи Салимжон Зокиров рақибни қандай енгиш мумкинлиги ҳақида бизга зарурий кўрсатмаларни берди. Биз ушбу кўрсатмаларга амал қилдик ва якунда ғалаба қозондик. Учрашув қийин кечди.
 
- Мақсадбек Ибрагимов келажакда ўз олдига қандай мақсадларни қўйган?
- Ёзвонда кўплаб таниқли футболчилар етишиб чиққан. Мисол учун Абдужамол Исроилов, Аброр Исмоиловларни айтиш мумкин. Уларнинг фаолиятлрига омад тилайман. Мен ҳам худди шу футболчилар каби тинимсиз меҳнат қилиб, келажакда Ватанимиз футболи ривожига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман.  

Бекзод Толибов ёзиб олди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia