

- Учрашувга жиддий ҳозирлик кўргандик. Афсуски, натижа кўнгилдагидек бўлмади. Бутун учрашув давомида рақибларимиз "Ғиждувон" жамоаси билан тенгма-тенг кураш олиб бордик.
Баҳсда юзага келган мағлубиятимизнинг асосий омили сифатида айтишим мумкинки, биз юзага келган вазиятлардан фойдалана олмаганлигимиз эвазига мағлубиятга учрадик. Кўпгина вазиятларда биздан омад юз ўгирди.
Кейинги икки турда жамоамиз дам олади. Шундан келиб чиқиб, жамоамиз ўртоқлик учрашувларини ташкил этиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Навбатдаги учрашувимиз Про лига 29-тур доирасида айнан "Ғиждувон" жамоасига қарши майдонга тушамиз. Ўйлайманки, бу учрашувда ғалаба қозониб, жамоамиз мухлисларини хурсанд қиламиз.
Бекзод Толибов ёзиб олди

