Мануэль Нойер тўққиз ойлик танаффусдан сўнг умумий гуруҳга қайтди

Alisher
29 авг 2023
“Бавария” дарвозабони Мануэль Нойер машғулотларга қайтди.

2022 йилнинг декабрь ойида олган жароҳатидан сўнг немис дарвозабони илк бор умумий гуруҳ билан машғулот олиб борди.37 ёшли дарвозабон “Аугсбург”га қарши майдонга тушмаганлар ва дарвозабонлар гуруҳи билан машғулотларда иштирок этган.

Мануэль Нойер ўтган йилнинг декабрь ойида дам олиш вақтида чанғида учаётиб, оёғини синдириб олганди. "Бавария" ва Германия термаси голкипери 2022 йил 1 декабридан буён машғулотларда иштирок эта олмаганди.


AlisherМуаллиф
Манба: championat.com