Мануэль Нойер машғулотларга қайтди

Tolibjon Qosimov
15 авг 2017
"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски душанба куни индивидуал дастур асосида шуғулланди.

Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди. Жамоа кипери ва сардори Мануэль Нойер эса умумий гуруҳ машғулотларига қайтди. Нойер кеча эрталабки машғулотда дарвозабонлар мураббийи Тони Тапалович билан якка ҳолда ишлаган бўлса, кечки машғулотда умумий гуруҳ билан бирга ишлади. Дарвозабон майдонга қайтишга яқин турибди. 31 ёшли Мануэль Бундеслига 1-турида "Байер"га қарши майдонга тушиш учун бор кучи билан машқ қилмоқда.



Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: fcbayern.com