UZ

Сўнгги янгиликлар

07:40"Реал Мадрид" собиқ футболчиси "Локомотив" билан музокара олиб борди  0 07:14Финалнинг энг яхши футболчиси ким бўлди?  0 02:50А Серия. "Милан" "Фиорентина" билан, "Интер" "Наполи" билан дуранг ўйнади, "Лацио" эса меҳмонда "Верона"дан устун келди  1 02:05"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди  228 23:58Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Вольфсбург"га 8 та гол урди  4 23:34Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" турнирни тарк этди  33 23:10“Навбаҳор” ўз сафига грузиялик футболчини қўшиб олди, у бунга қадар ҳам Ўзбекистонда ўйнаган  5 22:12Перес: "Жонажон Жиддага қайтдик"  6 21:13Лапорта: "Саудия Арабистони жаҳон футболининг марказига айланмоқда"  3 21:02Эшитдик-да! Бобир Абдихолиқов “Насаф”га қайтмоқда  16 20:55Англия кубоги. "Арсенал" "Портсмут"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Мартинеллидан хет-трик  4 19:41"Реал" янги шартнома бўйича Emirates’дан йилига 100 млн олиши мумкин. Клуб Adidas ва HP’ни ҳисобга олган ҳолда футболкада 300 миллион ҳомийга эга бўлишни хоҳлайди  1 18:35"Ал Иттиҳод" 38 ёшли Бенземага 2028 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилди  2 17:36"Барса”, ПСЖ, "Интер”, "Юве”, "Монако" ва "Порту" клублари россиялик футболчига қизиқмоқда  2 16:58Наманган вилояти ҳокими "Навбаҳор" стадионини кўздан кечирди  15

Мануэль Нойер: “Фаолиятимни тугатиш ҳақида ўйлашга сабаб йўқ” Янгиликлар

Мануэль Нойер: “Фаолиятимни тугатиш ҳақида ўйлашга сабаб йўқ”

30 ёшга тўлган куни арафасида терма жамоа сафида Англияга қарши ўртоқлик учрашувида нишонлаган Нойер ўша куни жамоаси билан мағлубиятга учради.

Лекин ўртоқлик беллашувларидаги бундай ҳолатга катта эътибор қаратиш ярамайди. Германия футбол иттифоқи расмий сайтига берган интервьюсида Нойер мақсадлари, ёши ва бошқа жиҳатлар хусусида тўхталди.

- Туғилган кунингиз билан, жаноб Нойер! 30 ёшга тўлишингизни совринлар сонига тенглаштириш мумкин. Бу кун сиз учун қанчалик муҳим?
- Табрик учун раҳмат. Мен бундай омадли эканимга ишона олмайман. Туғилган кунимни ҳар йили нишонлайдиганлардан эмасман. Бу ҳаётимизнинг бир қисми, аммо уни интиқиш билан кутмайман. Баъзида дўстларим ва яқинларим қандайдир жиддий нишонлашимни кутишади. Эҳтимол, бу йил юбилей ёшимда улар шуни кутган бўлишлари мумкин.

- Сизни совға билан ҳайратда қолдириш қанчалик қийин?
- Унчалик қийин эмас, кўп нарсалардан хурсанд бўламан. Ҳар сафар. Лекин яқинларимдан ҳамиша менга бирор нарса танлаш қийинлигини эшитаман. Шундай айтишади: “Сиз футболчилар шундай йигитсизки, бирор нарсани топиш қийин – чунки ҳамма нарсага эгасиз”.

- Бу тўғри эмасми?
- Бундан фожиа ясамайман, чунки энг ажойиб совғалар юракдан берилган нарсалардир. Эҳтимол, баъзида буни ўйлаб бошни ёришга тўғри келар, лекин яқинларим шунга арзишимни билишади.

- Сизни жуда хурсанд қилган совғани мисол келтира оласизми?
- Сюрпризларни ёқтираман. Икки йилча олдин дўстларим билан вино татиб кўришга бормоқчи эдим. У ерда мени 30 киши кутиб олиб, ҳақиқий кеча ташкил қилишганди.

- 30 ёшга тўлдингиз. Ёшингиз ички ҳислар билан тўғри келадими?
- Улар ўзларини қандай ҳис қилади? Ўйлашимча, бу ёшлик даври характери ва тажриба орқали ҳаётда муваффақиятга эришишга ёрдам берган нарсалар қоришмаси. Бу менга ёқади. Ёшни жуда муҳим деб ҳисобламайман. Баъзи 50 ёшли инсонлар бор, улар ўзларини болалардек тутишади. Футбол тарафлама 30 ёшим катта аҳамият касб этмайди. Ўзимни яхши ҳолатда деб ҳис қиляпман. Биламан, организм ҳақида ўйлашнинг вақти, аммо 30 ёш фаолиятингни тугатиш тўғрисида ўйлашга сабаб эмас.

- Бир қатор тажрибали дарвозабон бор.
- Ҳа, бунга Йенс Леманн, Эдвин ван дер Сар ёки Жижи Буффоннинг фаолияти йўли мисол бўлади. Албатта, ҳеч ким сизга кафолат бермайди. Дарвозабонларга майдондаги ўйинчиларга нисбатан кўпроқ ўйнашига имкон берадиган қоида йўқ. Аввал посбонлар ёш пайтида яхши ўйнамай, кейин ўзларини кўрсатишарди. Ҳозир ҳаммаси ўзгарган. Ҳозир дарвозабонлар ёшлигидан ўзини намойиш этиши керак ва бу организмга қўшимча юклама туширади.

- Буффон 38 ёшда ва у 2018 йилги мундиалда ўйнашни истамоқда. Нима деб ўйлайсиз, сиз навбатдаги 10 йилда ўйнашда давом этасизми?
- Футбол ўйнашни ёқтираман, ҳар куни. Мен машқларим, ўйинлар ва ўзимга синовни ёқтираман. Жараённи тўхтатиш учун сабаб кўрмаяпман. Бу менга олдингидек ҳузур бағишламоқда.

- Завқ олиш ўзингизни қандай кўрсатишингизга боғлиқми?
- Мен мақсадлар сари интилувчанман. Тез-тез ўзимдан кўнглим тўлмайди. Бу яхши, шу йўл билан ўсиб бораман. Баъзан ўзимдан жаҳлим чиққанда бу ҳузур олишга сабаб бўлмайди. Ушбу спорт турини жуда яхши кўраман. Энг қўрқинчли тушимда ҳам севги тугашини тасаввур қилолмаймман. Терма жамоада ўйнашни давом эттирар эканман, фаолиятимни тугатиш ҳақида ўйларим йўқ. Бирор жаҳон чемпионатида ўйнаб, кейин кетаман деган мақсад мавжуд эмас. Барчаси вақт ўтиши билан келсин.

- Маълум пайт ўйнагач, кейин нима қилишни ўйлаб кўриш керак бўлади.
- Ҳозир аниқ ўй йўқ. Бош мураббий ёки қандайдир тайёргарлик бўйича мутахассис – мени қизиқтирадиган ишлар кўп. Ҳамиша сени илҳомлантирадиган ва ўзингга чақириқ ташлашга мажбур қиладиган ишни топиш жуда муҳим. Шунчаки тинч ҳаётга йўл олиш мен учун эмас. Бутсаларимни михга илганимда ҳам шундай бўлиб қоламан.

- Бунда футболдан ташқари бирор нарсага ҳаракат қилишингиз керак, чунки футболда сиз учун барча эшиклар очиқ.
- Эҳтимол. Лекин бу барчаси шунчаки осон бўлишини англатмайди. Ҳали танлов қилмаганим сабабли бирор нарса дейишим қийин.

- Фаолиятингизда деярли ҳамма нарсани ютдингиз: Чемпионлар лигаси, бундеслига, кубоклар, Бразилиядаги турнирни ҳам. Яна банд қилиш керак бўлган соврин борми?
- Дастлаб Европа чемпионатини ютишни хоҳлардим. Футболимизнинг ҳозирги авлодини бир нарса жипслаштиради: бизга ҳамиша кам. Биз жуда иштиёқли йигитлармиз ва бу совринларни қўлга киритиш билан ҳеч қаерга йўқолмайди. Ҳар йили Германия чемпиони бўлишни истайман ва илк бор чемпион бўлганимдан бери бу хоҳиш ғойиб бўлмади. Терма жамоа борасида ҳам шундай дея оламан. 2012 йил зафар қучган бўлганимизда ҳам Европа чемпионатида ғолиб чиқишни хоҳлардик.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика