Расман: Мануэль Аканжи "Манчестер Сити" футболчисига айланди

Iskandarov Abdulaziz
1 сен 2022
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳимоячиси Мануэль Аканжи "Манчестер Сити"га ўтди.

"Томонлар ўзаро 5 йилга мўлжалланган шартнома бўйича келишувга эришган", – дейди "шаҳарликлар" матбуот хизмати. 

ОАВ хабарларига кўра, мазкур трансфер "Манчестер Сити"га 18 миллион еврога тушган. 

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, 1995 йилда туғилган футболчи дортмундликлар сафида 2018-2022 йиллар оралиғида 119 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 4 бор йўл топган.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: www.euro-football.ru