

"Мен мусулмонман, кунига 5 маҳал намозни иложи борича масжидларда ўқишга ҳаракат қиламан.
Бир куни масжидда ганалик дўстимни кўриб қолдим ва уни уйимга бир пиёла чойга таклиф қилдим. Бироқ у: "Йўқ, мен ишлашим керак. Масжид ҳожатхонасини тозалашим лозим" деди.
Унга ёрдам беришимни айтдим. Ўша вақтда кимдир бизни видеога олаётганини билдим ва ундан видеони интернетга қўймаслигини илтимос қилдим.
У ваъда берди, бироқ эртаси куни видео бутун дунёга тарқалиб кетди", - деди Мане.



