Мане: "У ваъда берганди, бироқ ҳожатхонани тозалаётганим видеосини интернетга жойлаб юборди"

Mirjalol Normatov
27 ноя 2018
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Садио Мане интернетда тарқалиб кетган видео борасида гапирди.

"Мен мусулмонман, кунига 5 маҳал намозни иложи борича масжидларда ўқишга ҳаракат қиламан.

Бир куни масжидда ганалик дўстимни кўриб қолдим ва уни уйимга бир пиёла чойга таклиф қилдим. Бироқ у: "Йўқ, мен ишлашим керак. Масжид ҳожатхонасини тозалашим лозим" деди.

Унга ёрдам беришимни айтдим. Ўша вақтда кимдир бизни видеога олаётганини билдим ва ундан видеони интернетга қўймаслигини илтимос қилдим.

У ваъда берди, бироқ эртаси куни видео бутун дунёга тарқалиб кетди", - деди Мане.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: L’Equipe