UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Динамо" (онлайн ҳисоб)  5 17:45"Ливерпуль" етакчиси Роналду ва Мессини солиштирди  1 17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  7 17:16Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" – "Сўғдиёна". Таркиблар маълум   2 16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  0 16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  1 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  9 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  2 15:38"Бухоро"да бешинчиси беш бўладими?  6 15:12"Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун 120 млн евро тайёрламоқда  0 14:39"Реал" Эдегорни ортга қайтармоқчи  10 14:10Футзал. Олий лига 2-тур учрашувларига Андижон мезбонлик қилади  1 13:43Манба: Отабек Шукуров фаолиятини қаерда давом эттириши маълум  1 13:16Испаниялик мураббий: "Ўзбекистон Кубоги финалига "Пахтакор" ва "Бухоро" чиқади"  9 12:49​"Ливерпуль" афсонасининг ўғиллари "Сити"да дебют қилди  1

Мане: "Эквадор ва Қатар бизга очко бериш учун мундиалга чиқмади" Янгиликлар

Мане: "Эквадор ва Қатар бизга очко бериш учун мундиалга чиқмади"

Сенегал терма жамоаси ҳужумчиси Садио Мане жамоасининг ЖЧ-2022даги имкониятларини баҳолади.

Эслатиб ўтамиз, африкаликлар Қатар, Эквадор ва Нидерландия билан квартетда бир гуруҳдан жой олган.

"Нидерландия Сенегал учун энг хавфли рақибми? Биз уларга ҳурмат билан қарашимиз керак. Нидерландия ФИФА рейтингида яхши ўринда. Улар жуда кучли жамоа ва Жаҳон чемпионатларида ажойиб натижаларни қўлга киритган. Биз гуруҳдаги бошқа жамоаларни камситмаслигимиз лозим.

Албатта, Эквадор ва Қатар бизга очко бериш учун мундиалга чиқмади. Эквадор саралаш босқичини муваффақиятли ўтказди ва Қатар ўз майдонида кучли рақибга айланади. Улар Жаҳон чемпионатида Осиё чемпиони мақоми остида қатнашишади. Гуруҳимиздаги ҳеч қайси жамоани эътиборсиз қолдира олмаймиз. Биз эҳтиёткор бўлишимиз, диққатимизни жамлашимиз ва ўйиндан ўйинга кучайиб боришимиз керак", – деди Мане. 

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика