

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, сенегаллик "Бавария" машғулот базасида тиббий кўрикдан ўтиш учун Мюнхен аэропортига келиб қўнди.
Маненинг трансфер нархи 45 млн евро атрофида бўлади. Футболчининг ўзи "Бавария" билан 2026 йилга қадар шартнома имзолайди. Эслатиб ўтамиз, Мане 2016 йилдан бери "Ливерпуль"да ўйнаётганди.
Мане немис тилини билади, у ўз вақтида Австриянинг "Зальцбург" жамоасида ўйнаган. Ўйинчини "Бавария" бош мураббийи Юлиан Нагельсманн ўз жамоасида кўришни жуда ҳам хоҳлади.



