"Манчестер Юнайтед"нинг "Манчестер Сити" ва "Тоттенхэм"га қарши ўйини куни ўзгарди

Mirjalol Normatov
24 янв 2020
"Манчестер Юнайтед" матбуот хизмати март ойидаги икки ўйин куни ўзгарганини маълум қилди.

Унга кўра, 7 март куни "Олд Траффорд"да ўтиши керак бўлган Манчестер дербиси 8 март (якшанба) куни маҳаллий вақт билан 16:30 (Тошкент вақти билан 21:30)да бошланиши белгилаб қўйилди.

"Юнайтед" орадан бир ҳафта ўтиб "Тоттенхэм" майдонига ташриф буюради. Ушбу ўйин эса 15 март кунидан 14 март (шанба) куни кўчирилади. Учрашув бошланиш вақти - маҳаллий вақт билан 16:30 (Тошкент вақти билан 21:30).


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: manutd.com