"Манчестер Юнайтед" ёзда трансферлар учун 50 миллион фунт олади, аммо...

Narzulla Saydullayev
12 июн 2024
"Манчестер Юнайтед"да ёзги трансфер ойнаси вақтида камтарона бюджетга эга бўлади.

Daily Mail нашри хабарига кўра, клуб молиявий фэйр-плейга амал қилиши учун максимал 50 миллион фунт сарфлай олади.

"Юнайтед" ўз футболчиларини сотиш орқали бу суммани кўпайтириши мумкин.

Бош мураббий Эрик тен Хагнинг клуб трансфер сиёсатига аралашуви камаяди. Мураббий асосий эътиборни жамоага қаратади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: dailymail.co.uk