

Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, манкунианлар 20 ёшли посбонни кейинги мавсум учун захира варианти сифатида кўриб чиқмоқда.
Сузуки "Урава Ред Даймондс" тарбияланувчиси ҳисобланади. У жамоа сафида 29 та ўйин ўтказиб, 25 та гол ўтказиб юборган ва 12 марта ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.
Эслатиб ўтамиз, Сузуки ўтган йили Ўзбекистон мезбонлигида кечган U-23 Осиё Кубогида Япония билан 3-ўринни қўлга киритган эди.



