

Келишув суммаси 60 миллион евро + бонуслар кўринишида бўлиши тахмин қилинмоқда.
Бергамоликлар ҳам бу трансферга жиддий қаршилик қилмайди. 20 ёшли форвард сотувидан тушган пул бошқа футболчиларни "Аталанта" сафига олиб келиш учун сарфланиши таъкидланмоқда.
Ўтган мавсумда Хойлунд 42 ўйинда 16 гол ва 7 ассист қайд этди. Шунингдек, даниялик ҳисобида терма сафидаги 6 та ўйиндаги 6та гол ҳам бор. "Transfermarkt" ҳужумчини 45 миллион еврога баҳоламоқда.



