"Манчестер Юнайтед" U-23 жамоасининг янги бош мураббийларини таништирди. Бу Видич эмас

Mirjalol Normatov
5 июл 2019, 00:55
"Манчестер Юнайтед" матбуот хизмати жамоанинг 23 ёшгача бўлган таркибига тайинланган янги бош мураббийлар номини эълон қилди.

Унга кўра, жамоани Квинтон Форчун бошқарадиган бўлди. У 1999-2006 йиллар давомида "Манчестер Юнайтед"да ўйнаган ва 76 ўйинда майдонга тушган.

Шунингдек, Форчуннинг ёрдамчиси сифатида Нил Вуд ишлайдиган бўлди.

Олдинроқ ушбу жамоани Неманья Видич бошқариши борасида маълумотлар берилганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/utdxtra