"Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм" футболчисининг харидидан воз кечмоқчи

Mirjalol Normatov
18 июл 2018
"Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм" ҳимоячиси Тоби Алдервейрлднинг трансферидан воз кечишни ният қилмоқда.

"Tribalfootball" хабарига кўра, айни дамда манкунианликлар бераётган таклифга "Тоттенхэм" ҳимоячиси кўнмаяпти. Томонлар келишувга эриша олишмаяпти. Футболчи жамоани тарк этмоқчи эмас. "Манчестер Юнайтед" энди "Милан" ҳимоячиси Алессион Романьоли билан музокараларни бошлашни ният қилмоқда.

Тоби Алдервейрлднинг "шпорлар" билан шартномаси 2020 йилда якунига етади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Tribalfootball