"Манчестер Юнайтед" Смоллинг борасида таклифларни эшитишга тайёр

Aslanov Jasurbek
24 май 2017
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Крис Смоллинг манкунианлар сафидаги етти йилдан сўнг жамоани тарк этиши мумкин.

"Қизил иблислар" устози Жозе Моуриньо 27 ёшли футболчи борасидаги таклифларни эшитишга тайёр.

Португалиялик мутаъассис жорий мавсум бир неча маротаба Смоллингни танқид қилди. МЮ Смоллинг ўрнига "Бёрнли" ҳимоячиси Майкл Кинни харид қилиши мумкин.

Крис Смоллинг хизматларига "Арсенал" қизиқиш билдирмоқда. Ҳимоячи 17 млн. фунтга баҳоланмоқда.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.comESPN FC