

Оле-Гуннар Сульшер шогирдлари АПЛнинг кетма-кет 28 учрашувида сафардаги ўйинларда мағлубиятга учрамади. Жамоа баҳсларда 18 ғалаба ва 10 дуранг қайд этди.
Шу тариқа МЮ 2003 йил апрелидан 2004 йил сентябригача меҳмонда мағлуб бўлмаган "Арсенал" рекордини янгилади.
"Қизил иблислар" сафардаги кейинги учрашувини 18 сентябрь куни "Вест Хем"га қарши ўтказади.



