"Манчестер Юнайтед" Рэшфорд борасида сўнгги қарорни қабул қилди

Mirjalol Normatov
18 янв 2019
"Манчестер Юнайтед" Маркус Рэшфорд билан шартномани узайтиради.

"Mirror" хабарига кўра, Англия клуби "Реал" ва "Ювентус" томонидан қизиқишлар бўлаётган футболчи учун йилига 8,8 миллион евро маош тўлашга тайёр. Унинг ҳозирги шартномаси 2020 йилга қадар амал қилади.

21 ёшли Рэшфорд "Манчестер Юнайтед"нинг тарбияланувчиси ҳисобланади. У манкунианликлар учун 149 ўйинда қатнашди ва 40 гол уриб, 23 голга ассистентлик қилди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal.com