

Манбанинг хабарига кўра, Англия клуби дарвозабонни келаси ёзда қўлга киритиш вариантини кўриб чиқмоқда. Манкунианлар таркибида у шартномаси 2023 йилнинг ёзида тугайдиган испаниялик дарвозабон Давид де Хеа ўрнини эгаллаши мумкин.
23 ёшли Кошта жорий мавсум "Порту" сафида 13 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол ўтказиб юборди. Унинг клуб билан битими 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



