

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, 25 ёшли футболчи ижара асосида "Фламенго" таркибида ўйнайди. Шартнома бир йилга мўлжалланган. Бразилия клуби футболчининг маошини ярмини тўлайди. Қолган қисмини эса МЮ ўз зиммасига олган.
Ўтган мавсумни Перейра "Лацио" таркибида ижара асосида ўтказиб, 26 ўйинда қатнашди.



