

"Криштиану Роналдунинг "Манчестер Юнайтед"нинг "Брайтон" устидан қозонган ғалабасига қўшган бебаҳо ҳиссаси унинг голларга интилаётганини эслатади.
Аммо, бу ҳақиқатни ўзгартирмайди: "Манчестер Юнайтед" ўтган ёзда у билан шартнома имзолаб, хатога йўл қўйди", - дейди Каррагер.
37 ёшли Роналду жорий мавсум барча мусобақаларда 28та ўйинда майдонга тушиб, 15та гол ва 3та ассист қайд этди.



