

Манбага кўра, клубни тарк этишга асосий даъвогарлар сифатида ҳимоячилар Фил Жонс, Диогу Далот ва Брэндон Уильямс, шунингдек, марказдаги футболчилар Аксель Туанзебе, Андреас Перейра ва Даниэль Жеймслар қайд этилган.
Клуб футболчиларни сотишдан тушган маблағ эвазига "Ренн" ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга ва "Атлетико" ҳимоячиси Киран Триппьерни сотиб олиши мумкин.
Ўтган мавсум Сульшер жамоаси "Манчестер Сити"дан сўнг чемпионат жадвалида иккинчи ўринни эгаллади.



