Бернарду Силванинг янги жамоаси 80 фоизга аниқ бўлди

2 май 2026, 09:50
"Барселона" "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва билан келишувга эришди.

"Шаҳарликлар" сардорининг каталон клубига ўтиши 80% га ҳал бўлган. Бу ҳақда Barca Universal Микель Бласкеснинг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасига таяниб хабар бермоқда.

Манбага кўра, португалиялик футболчи ўз маошини Англиядагига нисбатан тахминан 60% га камайтиришга тайёр.

Бернарду билан шартнома имзолаш ҳақидаги якуний қарорни "Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик қабул қилади.

31 ёшли футболчи жорий мавсум 41 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 3 та гол ва 5 та ассист бор.


Манба: Barca Universal