

Мисрлик футболчи "Ливерпуль"даги сўнгги мавсумини ўтказмоқда.
"У мени бошим оғришига сабаб бўларди. У барча маънода афсона ва у менинг улкан ҳурматимга лойиқ", — деди Гвардиола .
Муҳаммад Салоҳ 2017 йилдан буён "Ливерпуль"да ўйнайди. Шу даврда 33 ёшли ҳужумчи барча турнирларда 440 та ўйинда майдонга тушиб, 257 та гол урди ва 122 та голли узатма берди. Унинг клуб билан шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган.



