

Клуб мутахассис билан келишувни 2024 йилга қадар узайтирди.
Фелан 2018 йилнинг декабридан буён клубда ишламоқда. Бунга қадар у 2008-2013 йиллар давомида сэр Алекс даврида ҳам ишлаган.
Футболчи сифатида у 1989-1994 йиллар давомида манкунианликлар таркибида 146 ўйинда қатнашган.



