

"Қизил иблислар" "Антверпен"га 21 млн евро тўлайди. Бонус тўловлари туфайли миқдор ошиши мумкин.
23 ёшли Ламменснинг ўзи аллақачон "Манчестер Юнайтед" билан 5 йиллик шартнома бўйича келишиб олган. Трансфер яқин соатларда расман якунланади.
Хабарингиз бор, "Манчестер Юнайтед"да дарвозабонлар муаммоси бор. Мавсум бошида Алтай Байиндир сўнгги чизиқда ишончли ўйнамаяпти. Худди шуни Андре Онанага нисбатан ҳам айтиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Англияда трансфер ойнаси 1 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 23:00 да ёпилади.



