"Манчестер Юнайтед" "Милан" футболчисига қизиқмоқда
24 май 12:25
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" "Милан" футболчисига қизиқмоқда
"Манчестер Юнайтед" "Милан" дарвозабони Майк Меньянга қизиқмоқда, деб ёзади журналист Николо Скира ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Манбанинг ёзишича, "қизил иблислар" франциялик посбон ҳақида маълумот сўрашган.
Аввалроқ ОАВда келаётган ёзда "Манчестер Юнайтед"ни дарвозабонлар Андре Онана ва Алтай Байиндир тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Меньян жорий мавсумда барча мусобақаларда 52 та ўйин ўтказиб, шундан 14 тасида ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбормади. Унинг "Милан" билан шартномаси 2026 йилнинг ёзигача амал қилади. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг нархи 25 миллион еврони ташкил этади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар