

МЮ ва “Милан” ўртасидаги қизиқарли тўқнашув олдидан сайтимизнинг 2 платформасида обуначилар ўртасида сўровнома ўтказилди ва уларнинг иккисида ҳам катта устунлик “қизил иблислар”га берилди.
“Angliya futboli” сторисидаги натижалар – 77 фоизга 23 фоиз.

“Telegram”даги саҳифамизга қўйилган сўровномада эса 7.200 дан зиёд кузатувчи иштирок этди. Натижалар эса қуйидагича:
МЮ – 70 % овоз берилган
Дуранг бўлишига – 8 %
“Милан” – 22 %

“Қизил иблислар” ва “россонерилар” шу вақтгача ўзаро турли даражадаги мусобақаларда 12 марта тўқнаш келган. 5 та ўйинда МЮ зафар қучган бўлса, худди шунча ғалаба “Милан” ҳисобида ҳам бор. 2 та ўйинда эса ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати – 19:16 манчестерликлар фойдасига.

Элдор Акмурзаев тайёрлади
Instagram'даги @angliyafutboli саҳифасига обуна бўлинг!



