

Аввалроқ, испан клуби Европа лигасининг 4-турида Загребнинг “Динамо” клубини 3:0 ҳисобида мағлуб этганди. Ушбу ғалаба "Сельта" учун барча мусобақалар доирасидаги қаторасига бешинчи ғалаба бўлди.
"Сельта Виго" ижтимоий тармоқларида "Манчестер Юнайтед" мухлиси Френк Илеттнинг кал сурати пайдо бўлди. 2024 йилнинг октабр ойида мухлис севимли клуби кетма-кет бешта ўйинда ғалаба қозонмагунча сочини кесмасликка ваъда берган эди.




