"Манчестер Юнайтед" мағлубиятлар сони бўйича клуб антирекордини янгилади

Alisher Ostonov
17 май 2025
"Манчестер Юнайтед" кеча АПЛнинг 37-турида "Челси"га имкониятни бой бериб қўйди.

Унда лондонликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Рубен Аморим жамоаси учун бу мағлубият жорий мавсум чемпионатдаги 18-си бўлди. Бу 1992/93 йилги мавсумдан бери клубнинг янги антирекорди ҳисобланади.

МЮ АПЛ турнир жадвалида 16-ўринда бормоқда. Жамоа аввалроқ Европа Лигаси финалига чиққан эди. Агар турнирда зафар қучса, "Манчестер Юнайтед" келаси мавсумда Чемпионлар лигасида ўйнайди.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia