"Манчестер Юнайтед" "Лейпциг" ярим ҳимоячиси Нкунку учун 75 млн евро тўлашига тўғри келади

Alisher
23 фев 2022
"Манчестер Юнайтед" "Лейпциг" ярим ҳимоячиси Кристофер Нкунку билан шартнома имзолаши учун 75 миллион евро тўлаши керак.

"Қизил иблислар" бош мураббий Ральф Рангник қизиқиш билдираётган 24 ёшли ўйинчини ёзда харид қилиш имкониятини кўриб чиқишмоқда.

Ярим ҳимоячининг "Лейпциг" билан тузган шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Нкунку жорий мавсум барча мусобақаларда 33та ўйинда майдонга тушиб, 22та гол ва 13та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: bild.de