

Унга кўра, "Манчестер Юнайтед" футболчи билан оғзаки келишувга эришган ва фақатгина унинг трансфер суммаси борасида музокаралар кетмоқда.
Коутиньонинг ўзи "Барселона"дан кетишга ва асосий таркибни кафолатлаётган "Манчестер Юнайтед"га ўтишга рози. Бироқ "Барселона" трансфер суммани бироз кўтарди. Унга кўра, "Юнайтед" 140 миллион еврони трансфер учун "Барселона"га, шунингдек, футболчи АПЛга "Ливерпуль"дан бошқа жамоага қайтаётгани учун Мерсисайд клубига 20 миллион евро тўлаши керак.
Томонлар ушбу бандни муҳокама қилишмоқда.



