"Манчестер Юнайтед" Коло-Муанини сотиб олишга "Бавария"дан кўра яқинроқ

Sherzod Nurmatov
2 май 2023
Франкфуртнинг "Айнтрахт" клуби ҳужумчиси Рандаль Коло-Муани "Манчестер Юнайтед" билан шартнома имзолаши мумкин.

Журналист Флориан Плеттенбергнинг сўзларига кўра, манкунианлар эҳтимолий трансфер масаласида "Бавария"дан кўра фаолроқ ҳаракатга киришган. 

Футболчининг ўзи ҳали келажаги борасида бир қарорга келмаган. Унинг вакиллари турли вариантларни ўрганишмоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/Plettigoal