

"La Gazetta Dello Sport" хабарига кўра, "қизил иблислар" уэльслик билан 2025 йилга қадар шартномага имзо чекишга тайёр. Янги шартномага кўра, 22 ёшли футболчига йилига 3 млн евро маош тўланади ва унда турлича бонуслар ҳам қўшилиши кутилмоқда.
МЮ ўтган ёзда Жеймсни 17 млн евро эвазига "Суонси"дан сотиб олганди. Ушбу мавсумда у барча турнирларда 37 ўйинда 4 гол ва 7 ассистентлик қайд этди.



