"Манчестер Юнайтед" Испания терма жамоаси ҳимоячисини сотиб олмоқчи

Sherzod Nurmatov
30 сен 2022
МЮ "Вильярреал" ва Испания терма жамоаси ҳимоячиси Пау Торресга қизиқиш билдирмоқда.

Манбанинг хабарига кўра, Англия клуби келаси ёзда футболчини харид қилиш йўлларини қидирмоқда. Трансфер суммаси тахминан 50 миллион еврони ташкил қилиши мумкин.

25 ёшли Торрес ушбу мавсум "Вильярреал" сафида 8 та ўйин ўтказди. Унинг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: La Razon