"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Конго ДР терма жамоасида ўйнаши мумкин

Sherzod Nurmatov
24 ноя 2023
Аарон Уан-Биссака Африка Миллатлар Кубогида иштирок этиш эҳтимоли бор.

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби ҳимоячиси Аарон Уан-Биссака Конго Демократик Республикаси терма жамоасида ўйнаш учун таклиф олди, деб хабар бермоқда "The Athletic" журналисти Дэвид Орнштейн.

Хабар қилинишича, 25 ёшли Уан-Биссака ҳали бир қарорга келмаган, аммо бу имкониятни кўриб чиқмоқда. Агар у рози бўлса, 13 январдан 11 февралга қадар бўлиб ўтадиган Африка Миллатлар Кубоги-2024да иштирок этиши мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Аарон Уан-Бисса 2015 йили Конго ДР U-20 терма жамоасида 1 та ўйин ўтказган. Ушбу ўртоқлик учрашувида конголиклар Англия U-17 терма жамоасига 0:8 ҳисобида имкониятни бой беришган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Athletic