

29 ёшли Линделёфга шахсан "Фенербахче" бош мураббийи Жозе Моуриньюнинг ўзи қизиқмоқда. Ҳимоячининг ўзи "Манчестер Юнайтед"дан кетишни хоҳламоқда, сабаби "қизил иблислар"нинг спорт лойиҳасига ишончи комил эмас. "Манчестер Юнайтед"нинг Линделёфни 8 миллион евро эвазига қўйиб юбориши кутилмоқда.
Футболчи 2023/24 йилги мавсум "Манчестер Юнайтед" таркибида 28та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.



