"Манчестер Юнайтед" Фернандешнинг трансферидан сўнг Погбани сотишга тайёр

Alisher
31 янв 2020
"Манчестер Юнайтед" хавбек Поль Погба бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

МЮ яқинда "Спортинг"дан Бруно Фернандешни харид қилганидан сўнг, муаммоли бўлиб турган Поль Погбани сотиб юборишга тайёр.

Клуб хўжайинлари ҳатто унинг товон пулини камайтиришга ҳам тайёрлар. Бунга қадар улар ўз хавбеклари учун 150 миллион фунт сўрашаётган эди.

Погба жорий мавсум АПЛ доирасидаги 7та ўйинда майдонга тушиб, 2та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: The Sun