"Манчестер Юнайтед" дарвозабони Чехия топ-клубига ўтди

Sherzod Nurmatov
10 сен 2022
"Спарта" жамоаси матбуот хизмати "Манчестер Юнайтед" дарвозабони Матей Коваржнинг трансфери ҳақида хабар берди.

Чехия клуби посбонни 2023 йилнинг ёзига қадар сотиб олиш ҳуқуқисиз ижарага олди.

22 ёшли Коварж "Манчестер Юнайтед"да 2020 йилдан буён тўп тепиб келади, аммо клубда бирорта ҳам ўйин ўтказмаган. У "Суидон" ва "Бертон"да ижарада ўйнаган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: sparta.cz