"Манчестер Юнайтед" "Бавария" футболчисига катта маош тўлашга тайёр

Mirjalol Normatov
18 фев 2021, 22:50
"Бавария" вингери Кингсли Коман ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин.

"Sky Sports" хабарига кўра, унга қизиқиш билдираётган "Манчестер Юнайтед" ҳафтасига 300 минг евро маош беришга тайёр турибди. 24 ёшли футболчининг ўзи ҳам АПЛ фаолиятини давом эттириши учун яхши жой деб ҳисобламоқда. Чунки Коман ва "Бавария" ўртасида шартномани узайтириш борасида музокаралар бўлмаяпти.

Вингер ушбу мавсум "Бавария" таркибида 24 ўйинда 6 гол ва 11 ассист қайд этди. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йил ёзида якунига етади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports