

МЮ «Бавария» ҳимоячилари Маттейс де Лигт ва Носир Мазрауи трансфери борасида келишувга эришди.
24 ёшли нидерландиялик учун 45+5 млн евро, 26 ёшли марокашлик учун 15+5 млн евро тўланади.
Эслатиб ўтамиз, Де Лигт ва Мазрауи Манчестер клуби бош мураббийи Эрик тен Ҳаг билан ҳам «Аякс»да бирга ишлашган.



