"Манчестер Юнайтед" "Барселона" футболчиси учун 80 млн евро беришга тайёр
05 мар 12:58
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" "Барселона" футболчиси учун 80 млн евро беришга тайёр
"Барселона" ярим ҳимоячиси Марк Касадо "Манчестер Юнайтед"нинг рўйхатида бор.
21 ёшли Касадо ёзда "Манчестер Юнайтед"нинг устувор трансфер мақсадларидан бири ҳисобланади, хавбек Англия гранди бош мураббийи Рубен Аморимга жуда ёқади. Португалиялик мутахассиснинг фикрича, Касадо майдон марказида "қизил иблислар"нинг барча муаммоларини ҳал қилади, шу сабабли клуб ҳозирданоқ "Барселона" учун 80 миллион евролик биринчи таклифни тайёрламоқда.
Қайд этилишича, ушбу таклиф "тупроқни пайпаслаш" сифатида баҳоланмоқда, бу "Барселона"нинг Касадони сотиш бўйича музокараларга қанчалик тайёрлигини тушуниш имконини беради. Хавбек жорий мавсумда барча мусобақаларда 33 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Фикрлар