

Англия клуби 24 ёшли аргентиналик учун амстердамликларга 50 миллион евро таклиф қилди. МЮ ушбу нарх "Аякс" талабларига мос келишига ишончи комил ва битимни яқин вақтларда якунлашни кутмоқда.
Лисандро ўтган мавсум "Аякс" таркибида барча мусобақаларда 36та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 4та ассист қайд этди.
Ҳимоячининг Амстердам клуби билан шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.



