

"Манчестер Юнайтед" 22 ёшли бразилияликнинг ўтишига эътиборини қаратди. Олдинроқ, Англия клуби ўйинчини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилган, аммо клублар трансфер нархи борасида келиша олишмаган эди, сабаби МЮ амстердамликлар хоҳлаётганидан анча кам пул таклиф қилган.
Антонининг амалдаги шартномаси 2025 йилга қадар мўлжалланган. Transfermarkt уни 35 миллион еврога баҳоламоқда.
Футболчи ўтган мавсум барча мусобақаларда 32та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол ва 10та ассист қайд этди.



