“Манчестер Юнайтед” “Аталанта”га 60 миллион фунтдан кўп бермайди

Alisher
25 июл 2023
“Манчестер Юнайтед” “Аталанта” ҳужумчиси Расмус Хойлундга 60 миллион фунтдан кўп бермайди.

Инглизлар ушбу ҳафтада биринчи расмий таклифни юборишади. Расмус Хойлунд эса аллақачон “Қизил иблислар”да ўйнашга розилигини билдириб бўлган. 

Аввалроқ, “Аталанта” 20 ёшли ҳужумчисининг трансфер нархини 86 миллион фунт этиб белгилаганди. Агар италияликлар ҳужумчисини нархини туширмаса, МЮ бошқа ҳужумчи излашга киришади.

Ўтган мавсумда Хойлунд 42 ўйинда 16 гол ва 7 ассист қайд этди. Шунингдек, даниялик ҳисобида терма сафидаги 6 та ўйиндаги 6та гол ҳам бор. "Transfermarkt" ҳужумчини 45 миллион еврога баҳоламоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: championat.com