"Манчестер Юнайтед" аргентиналик футболчилар билан шартномани узайтирмайди

Mirjalol Normatov
8 янв 2021
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Маркос Рохо ҳамда дарвозабон Серхио Ромеро жамоадан кетади.

Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер айтиб ўтди.

"Улар билан шартнома ёзда якунланади ва бу узайтирилмайди. Уларга айни дамда жамоа излаяпмиз", - деди мутахассис.

Ромеро 2015 йилда манкунианликлар таркибига келиб қўшилганди. Рохо эса 2014 йилда МЮга кўчиб ўтган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal